"Погба кетса, "Манчестер Юнайтед"га яхши бўлади" - Гари Невилл

Mirjalol Normatov
13 сен 2018, 22:57
Телебошловчи Гари Невилл "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани танқид қилди.

Унинг фикрига кўра, Погба МЮни тарк этиши керак.

"Агарда Погба бошқа жамоага ўтишни истаса, "Манчестер Юнайтед" бу борада қўрқмасдан ишлайвериши керак. Шундай бўлган тақдирда клубга яхши бўлади.

Клуб хўжайинлари унинг сотилмаслигини айтишмоқда. Агарда уларнинг ўрнида бўлганимда, Погбани 90 млн еврога бўлса ҳам сотиб юборардим. Погба ички муҳитни бузмоқда", - деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal