

"Ҳозир менда ҳаммаси яхши. Ноябрь ойида амалий жиҳатдан ўйнамадим. Шунинг учун майдонга қайтиб, яна ўйнай олаётганимдан ҳурсандман. Жамоадаги шерикларим билан ишлашдан завқ оляпман. Декабрь ойидаги энг чиройли гол деб "Борнмут"га бош билан урган голимни эътироф этган бўлардим. Бош билан ўйнаш - менинг кучли тарафим эмас. Аммо, Эрреранинг узатмаси яхши чиқди ва вақтида тўпга сакраб чиқа олдим" - дейди Поль Погба.



