Погба: "Ибрагимович ҳаммамиз учун катта акадек"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2016, 10:53
"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба ўзининг "Ювентус"дан манкунианлар сафига қайтиши ҳақида фикр билдирди.

"Хоҳлаганим учун қайтдим ва "Манчестер Юнайтед" ҳам шуни истади. Бизда Премьер-лигада зафар қучишни истаган ажойиб футболчи ва мураббийлар бор. Мақсадим - доимо биринчи ва энг яхши бўлиш. Энг яхши бўлиш чемпионатни ютишни англатади - бу ҳар биримизнинг мақсадимиз.

Биз Чемпионлар лигасига қайтмоқчимиз. Ибрагимовичга тўхталадиган бўлсак, Златан ҳаммамиз учун катта акадек. У доимо ҳазиллашади, бироз дам олишга ёрдам беради, майдонда эса у ҳақиқий ғолиб. У ҳақиқатдан ҳам жамоага ёрдам беради" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›