UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  6 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  1 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  2 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди Янгиликлар

Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди

Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Поль Погбанинг миллий жамоага қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

32 ёшли Погба допинг сабабли бўлган дисквалификациясини ўтаб бўлиб, "Монако" билан шартнома имзолади.

"Ҳа, у яна футболчиликка қайтишга яқин. Франция термасига қайтиш? У ҳам шуни истайди, бунга шубҳа йўқ. Бироқ бунинг учун у бир қанча босқичлардан ўтиши керак.

Ҳозир у "Монако" либосида майдонга тушиши мумкин. Умид қиламанки, унда барчаси ўхшайди. Қолганини эса кўраверамиз. Илк қадамини ташлашида унга омад тилаб қоламан. Бу унинг учун жуда катта хурсандчилик бўлади.

У термага қайтиши мумкинми? Ҳа, деб жавоб берсам, ҳамма "Оҳҳо, Погба термага қайтаркан", дейишади. Йўқ дейишим эса аҳмоқона гап бўлади. Шу сабабли униси ҳам буниси ҳам ҳозир ортиқчалик қилиши мумкин", - деди Дешам.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
03 окт 09:35:16
O A
Qaytaversin . Har holda Kamawinga va Chuameni dan hozir ham 4x kuchli
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика