

Яъни, Погба АПЛда 2017 тақвим йилида умуман ютқазмади. Бу статистика жорий йил давомида 21тадан кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида юзага келган.
Премьер-лига жамоалари йилига ўртача 40та ўйин ўтказишади. Бундай ҳолатда, статистика чемпионатда 50%дан кўпроқ ўйинларда иштирок этган футболчилар ичидан ҳисобланган.
24 ёшли француз 2017 йил Премьер-лигада 22та учрашувда майдонга тушди ва 14та ғалабани қўлга киритди. 8 ўйин эса дуранг билан якунланди. Бу учрашувларда Погба 4та гол урди ва 6та голли пас берди.




