Почеттино: “ПСЖ ғалабага лойиқ эмасди, аммо …”

Eldor Akmurzayev
6 мар 2022
Лига 1 доирасида ўтган “Ницца”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин ПСЖ (0:1) устози Маурисио Почеттино ўз фикрлари билан бўлишди.

“Устунлик қилдик, лекин кўп вазиятлар ярата олмадик. Уларни чуқур ҳимояланишга мажбур қилдик ва улар якунда гол уришди. Бу футбол.

Ғалабага лойиқ эмасдик, аммо мағлубиятга ҳам лойиқ бўлмадик. Дарвозадан 20 метр узоқлик ҳужумларни давом эттиролмадик, барча муаммо ҳам шунда.

Энди Мадриддаги кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз лозим. Мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди, аммо Франция чемпионати ва Чемпионлар Лигаси бу икки хил мусобақа ҳисобланади”, дейди мутахассис.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: GFFN