Почеттино 10 минг фунт жарима тўлайди ва 2та ўйинни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
6 мар 2019, 14:43
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия футбол ассоциацияси томонидан жазоланди.

Олдинроқ, FA Почеттинога нисбатан айблов эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Бёрнли"га қарши АПЛнинг 27-тур баҳсида мутахассис учрашув бош ҳаками Майк Дин билан жанжаллашди. Кейинроқ, Почеттино хато қилганини ва бунга баҳс охири ҳиссиётларга бой бўлганини сабаб қилиб кўрсатди.

FA Почеттинони 2та ўйинга дисквалификация қилди. Шу билан бирга мутахассис 10 минг фунт жарима тўлайди. Шундай қилиб, Маурисио Почеттино "Саутгемптон" ва "Ливерпуль"га қарши баҳсларни трибунада кузатади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FA