UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  0 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  1 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  0 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  0 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  2 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1 17:43Olamsport: Роман Аҳмадалиевга яна "вызов" ташлади, Чарльз Оливейра UFC рекордини ўрнатди ва бошқа хабарлар  0 17:29А Серия. "Наполи" яна ғалабага эришди ва "Ювентус"ни 5-ўринга туширди  18 17:10АПЛ. "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон". Асосий таркиблар маълум!  1 16:41РПЛ. "Уфа" - "Арсенал" учрашуви бошланиши кечикмоқда  5 16:24Шимолий Корея ЖЧ-2022 саралашидан четлатилди  16 16:14Бундеслигада истеъфо  0 15:50"Marca" "Реал" бошқаруви учун асосий номзод номини маълум қилди  14 15:20"Оқ-тепа" - "Динамо" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:04ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  7

Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистра Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.





"Авваламбор хайрли кеч. Биз яна учта гол урдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Ўз майдонимиздаги биринчи ўйин доим катта аҳамиятга эга. Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Рақиб дарвозаси олдида тез-тез ҳужумлар уюштирдик. Биринчи голдан сўнг ўйин суратини туширган ҳолда осонроқ ўйнашга ўтдик, десам муболаға бўлмайди. Ҳисобдан ҳам, ўйиндан ҳам қониқдим. Эндиликда АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Азиз Турғунбоев учинчи ўйиндирки жамоанинг ўйин услубига мослашиб кета олмаяпти. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?
- Янги келган футболчиларнинг жамоага мослашиши осон эмас. Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Шерзод Темиров мослашиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш керак. Лекин уларнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда.

- Эрен Дердийок иккинчи бўлимда тўп учун курашмай қўйди...
- Тўғри у бугун гол ура олмади. Жамоангизда шундай ҳужумчи бор экан, ҳар доим рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб тура оласиз. У жамоа учун катта меҳнат қилди.

- Игорь Сергеевнинг жамоани тарк этиши сизнинг қарорингизми ёки футболчининг қарори?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоанинг бюджетидан келиб чиқиб иш тутилади. Клубдаги бюджетга қараб футболчи қидирасиз. Биз бу борада ўзимизга мос футболчи топмадик. Лекин уларнинг ўрнини тўлдира оладиган ёшлар бор. Бу улар учун яхши имконият. Бугун ҳам Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хожимат Эркинов каби ёшларни мураббий сифатида ўстиришим керак. Бу биз учун фойдали бўлиши мумкин. Ўтган мавсумларда захира ўриндиғимизда тажрибали футболчилар бор эди. Аммо жорий мавсум йўқотишлардан сўнг захирамиздан ёшлар ўрин олди. Ёшлар ва янги футболчиларни тезда услубимизга мослаштирган ҳолда ОЧЛда ўз даражамизни сақлаб қолишимиз керак. "Насаф" билан кечган стартдаги икки ўйин биз учун кескин ўтди. Бугун бироз осонроқ бўлди. Чунки тезда гол уриб олдик. АГМК билан ўйин ҳам шундай кескин шиддатларга бой ўтишини таҳмин қиляпман. Янги даражага чиқиб борсак олдимиздаги катта синовдан ўтиб олган бўламиз.

- "Насаф" билан кечган ва бугунги ўйинлар ўртасида қандай фарқ кўрдингиз?
- Ҳар бир ўйин ўртасида катта фарқ бўлади. Бугун мени хурсанд қилгани илк дақиқадан бошлаб футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишди. Лекин АГМК кучли рақиб, улар билан ўйин бошқача кечиши мумкин. 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

+12   
15 мар 23:03:58
ПАХТАКОРЧИ
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ану
Азиз Турғунбоев "Пахтакор" даражасидамаслиги беш йил аввал маълум эди!!! Бу хато тарнсфер бўлди, наздимда!!!
+10   
15 мар 22:07:35
sharipov odil
Berkapt фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нукул шу негативла пахтакорикига осилишади нима бало пахтакорики шримидимана хич тинч куймисала
Ха асосан пахтакордан еб юрган, алам қилган жамоа мухлислари шундай қилади.
+10   
15 мар 22:03:34
Berkapt
Нукул шу негативла пахтакорикига осилишади нима бало пахтакорики шримидимана хич тинч куймисала
+6   
15 мар 22:23:36
Азамат Одилов
Келаси турда Пахтакор ва АГМКдан хужумкор уйин кутиб коламан.
+4   
15 мар 22:09:32
Fans shop bayern
Sardor agemkaga super goll ur omad sardorga paxtakorga
+3   
15 мар 22:02:32
Andijon Andijon
Sardor Rashidov köp vaziyatlarda töpni qizğonib özi zarba beryapti mayli bu öyin natijasiga tasir qilgani yöq lekin juda muhim har bir zarbaning imkoniyatning qadri baland öyinlarda pand bermasa bölgani
+1   
15 мар 23:01:57
ПАХТАКОРЧИ
Ану
+1   
15 мар 22:48:50
Б.Х.
Худо-хохласа Агмкга Пахтакор яна бир сюрприз тайёрлаб ку́йган бу́лиши керак,бу тренер хар бир жамоага сюрпризлар билан у́йнашини гувохига айланамиз.
+1   
15 мар 21:56:40
Jamshid Rakhmonov
АГМК билан ўйин оғир бўлади. Миржалол ака сюрпризларни яхши тайёрлайди. АГМК да характер бор. Пахтакор 90-минут юқори темпда ўйнаса ютади!
   
16 мар 07:17:57
Азамат Одилов
Jamshid Rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АГМК билан ўйин оғир бўлади. Миржалол ака сюрпризларни яхши тайёрлайди. АГМК да характер бор. Пахтакор 90-минут юқори темпда ўйнаса ютади!
Кани эди шунака сюрприз булса,маза килар эдик.Бу хар икки жамоага ОЧЛсида фойда булади.
-1   
16 мар 03:34:37
Tahlil.uz
Mash'al jamoasi ancha kuchsiz ekan, chunki deganda gollarga e'tibor bersangiz hamma gol kuchsiz oddiy bo'ldi, darvozabon ham kuchliroq bo'lganida hisob 0:0 bo'lar edi
-1   
16 мар 03:34:37
Tahlil.uz
Mash'al jamoasi ancha kuchsiz ekan, chunki deganda gollarga e'tibor bersangiz hamma gol kuchsiz oddiy bo'ldi, darvozabon ham kuchliroq bo'lganida hisob 0:0 bo'lar edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика