UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  12 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур"

"Пахтакор" бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик, трансферлар, академия ва мураббийлар штаби хусусида фикр билдирди.

- Сафимизга Темиров, Рашидов, Турғунбоев ва Муҳиддиновни қўшиб олдик, бу ўтишлардан хурсандман, таркибни бир қатор ўйинчилар билан тўлдирдик.

"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бирига эга. Кўплаб ёш иқтидорлар бор. Уларни кўриш ва қўллаб-қувватлашдан хурсандман. Профессионал футболга ўтишда уларга ёрдам бераман. Ёшлар мураббийлари жуда яхши ишлашмоқда. Футболчилар ўсиши учун яхши машғулотлар ўтказишади. Тарбияланувчиларни асосий жамоа машғулотларида кўриш ёқимли. Умид қиламанки, келажакда асосий жамоада ўйнашни бошлашади.

Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади ва исталган ҳолат рўй бериши мумкин. Ҳозир футболчиларнинг меҳнати ва иштиёқидан қониқяпман. Ёш ўйинчилар ўзларини янги куч билан кўрсатишлари мумкин.

Мавсумни ҳозирдан тахмин қилиш мушкул. Бошқа жамоалар қишки танаффусдан қандай чиқиши, қандай ишлаганини билмаймиз. 5-6 турдан кейин жамоаларга қараш қизиқ бўлади. Қайси клуб ўсгани, ким рақобатбардош бўлишини айта оламиз. Биз амалдаги чемпионлармиз. Яна юқори савияда ўйнашга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қиламиз. Ўсишга уринишимиз зарур. Ҳамма мавсумни бир хил очко билан бошлайди, очколар тўплашимиз керак. Бу катта меҳнат ва куч талаб қилади. Футболчиларга, ўйин услубимиз ва мухлисларга ишонаман. Ҳар бир мавсум янги ва унга тайёр бўлишимиз лозим.

Жамоа ўсиб бормоқда. Жисмонан яхши, кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Майдонда нима қилишни билишимиз даркор, бунинг учун кўп меҳнат қилиш шарт ва буни амалга оширяпмиз. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Ҳозирча қилаётган ишларимиздан кўнглим тўлди.

Мирко Еличич мураббийлар штабини тўлдирди. Бу биз учун жуда яхши. Гоча Ткебучава ва Ласло Ямбор ишлашда давом этмоқда. Анвар Рашидов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Улар катта тажрибага эга, жуда яхши меҳнат қилишмоқда. Ўйинчилар билан самарали ишлай олишади. Мураббийлар штабида бундай мутахассислар борлигидан хурсандман.





Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика