Питер Спатис: “Плей – оффда қайси терма жамоа бизга рақиб бўлишини фарқи йўқ”

Narzulla Saydullayev
15 фев 2016, 19:50
Япония - Австралия учрашувидан сўнг австралияликлар посбони Питер Спатис ўз фикрларини билдирди.

-  Бугунги, Япония терма жамоасига қарши бўлиб ўткан ўйин ҳақида фикрларизи билдирсангиз?
-  Бугун жуда кучли рақибга қарши майдонга чиқдик. Афсуски амалдаги Осиё чемпионига (3:1) ҳисобида мағлубиятга учрадик. Япония терма жамоасига қарши ажойиб ўйин кўрсатдик. Бази бир хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик.

-  Кейинги босқичда Вьетнам ёки Таиланд терма жамоаларига қарши тўқнаш келасизлар. Ушбу жамоалар ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Иккала терма жамоа ҳам жуда кучли ўйин кўрсатади. Лекин бизга қайси терма жамоа тушишини фарқи йўқ.   


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›