Пике: "Требл? Ҳозирча осмонда учмаслик керак"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2019
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Бетис"га қарши баҳсдан (4:1) сўнг ўз жамоасининг жорий мавсумдаги 3та соврин ютиш имкониятларига баҳо берди.

"Требл? Мухлислар хурсандлигидан мамнунмиз, аммо осмонларда учмаслик керак. Чемпионатда ғолиб бўлишга яқинмиз. Бироқ Чемпионлар лигаси чорак финалида қийинчиликлар бўлади.

Месси - ўзгача футболчи. Тарихда кучли ўйинчилар бўлган, аммо Лео 14 йилдан бери юқори даражада тўп тепмоқда. У уникал, тарихда бу каби футболчилар бўлмаган.

Муҳим уч очкога эришдик. Таъқибчилар билан фарқ бўлиши муҳим, аммо ҳали ўйинлар кўп. Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз" - дейди Пике.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca