Пике Погбага тавсия қилди

Mirjalol Normatov
27 авг 2018, 23:57
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоага келишини истайди.

"Погба "Барселона"да порлайди. Айни дамда у дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирида ўйнамоқда. Агарда у бизнинг жамоага ўтадиган бўлса, келажагидан шубҳа қилмайди ва янада яхшироқ футболчига айланади", - деди Пике.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона" Погба билан музокаралар олиб борганди. Бироқ трансфер амалга ошмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BR

Сўнгги янгиликлар

Барча ›