Пике икки ҳафта майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
23 фев 2014
«Барселон» ҳимоячиси Жерар Пике жароҳати боис икки ҳафтага сафдан чиқди.
27 ёшли ҳимоячи Испании чемпионатининг 25-турида «Реал Сосьедад» билан баҳсда (1:3) жароҳат олди.

Футболчи 90 дақиқа ўйнади, учрашув тугагач унинг мушакларида муаммо борлиги аниқланди.

Пике «Альмерия» ва «Вальядолид»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши жавоб баҳсида ўйнаш имконияти паст.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru