

Каталониялик ҳимоячи бу сафар "Қироллик клуби" собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг "Инстаграм"даги суратига "ҳужум" қилди.
Касильяс 13 майдан 14 майга ўтар кечаси ижтимоий тармоққа пастдаги суратни юклади ва унга "#хайрлитундунё" хэштегини қўшиб қўйди.

Бир соат ўтар-ўтмас ушбу расм остида Пикенинг изоҳи (коммент) пайдо бўлди: "Ушбу стадионда мағлуб бўлиш учун тўпни неча маротаба дарвоза тўридан олиб чиққансиз?" (учта кулувчи смайлик).
Бир неча дақиқадан сўнг "Барселона" собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам ҳазил изоҳ қолдирди: "Бир ўзинг ўйнаяпсанми?"




