UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  6 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  6 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  4

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда Янгиликлар

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда

Биласиз, Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун футболчи ва мураббийларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиши учун аввало бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади.

Яъни, олдиндан маълумот берилганидек, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”да кўрсатилган талаблар, жумладан ўз академиясига эга бўлиш, уй стадиони майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда футболчилари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган клуб ҳафтанинг исталган кунида янги футболчилари билан шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бироқ янги мавсум старти борган сайин яқинлашаётган бўлса-да, юқорида санаб ўтилган у ёки бу талабни бажаришни бироз пайсалга солаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Айни пайтга келиб, фақатгина “Қизилқум” ҳамда “Андижон” жамоалари юқорида санаб ўтилган талаблар юзасидан амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этди. Вазият қолган клубларда қандай экани, янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛ мониторинг гуруҳлари бугун, 9 февраль куни бир қатор клубларга ташриф буюришмоқда.  

Жумладан, “Бухоро”, “Машъал”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Истиқлол”, “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клубларида мониторинг олиб борилмоқда ва стадион, майдон ҳолати, ёритиш тизимлари, клуб штат бирлиги, академия, мавжуд қарздорликлар ва бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Душанба куни ўтказилган мониторинг натижалари умумлаштирилган ҳолда кенг футбол жамоатчилиги эътиборига ҳавола этилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика