

Федерация менежерлари ва терма жамоа мураббийлари футболчиларнинг кутилмаган касалликларга йўлиқишини олдини олиш мақсадида шу қарорга келишган.
ЖЧ-2018 саралаш баҳслари якунланишига икки тур қолганида Перу ва Аргентина терма жамоаси ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи тўртинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Ушбу босқичда бешинчи ўринни олган терма жамоа ўтиб баҳсларида иштирок этишига тўғри келади.
Айни пайтда Аргентина ва Перу ҳисобида 24 тадан очко бор. Аммо қўшимча кўрсаткичлар боис Перу термаси тўринчи поғонадан жой олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.



