Перу чемпионати тўхтатилди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2017, 18:45
Перу футбол федераацияси миллий чемпионат ўйинларини 20 октябрдан 15 ноябргача тўхтатиш борасида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, бундай қарор қабул қилинишига Перу терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари доирасида Янги Зеландия билан ўйнаши сабаб бўлган. Миллий жамоа мураббийлар штаби шу йўл билан баҳсга қўшимча тайёргарлик кўрмоқчи.

Перу ва Янги Зеландия ўртасидаги ўйинлар 6 ва 14 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Перуликлар 1982 йилдан бери мундиалда иштирок этмай келишаётганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Clarin

Сўнгги янгиликлар

Барча ›