Перишич "Интер"га қайтади
01 июл 2020 11:40
Янгиликлар
Перишич "Интер"га қайтади
"Бавария" раҳбарияти "Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишични харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди.
Хорватиялик футболчи бир мавсум давомида "Бавария"да ижара асосида тўп тепди.
Шартнома имзоланмаслигига сабаб эса хорватиялик футболчининг ёши, унинг талаб қилаётган маоши ва захира ўйинчиси мақомидир.
Олдинроқ, "Бавария" тез орада "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане билан шартнома имзолаши деярли аниқ бўлганди.
Перишич жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 22 (11тасида захирадан ўйинга қўшилган)та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар