Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр

Alisher Ostonov
9 авг 2025, 12:52
Флорентино Перес Родрини "Реал" сафига қўшиб олмоқчи.

Cadena SER хабарига кўра, мадридликлар клуби президентининг шахсан ўзи "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси трансфери бўйича музокаралар олиб боришга тайёр. Перес "Олтин тўп-2024" соҳибини асосий мақсад деб билади ва керак бўлса, спорт блокидаги менежерларга таянмасдан ҳаракат қилиш ниятида.

Родрининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Cadena SER