

"Лука Модрич доимо "Реал" қадриятларини акс эттирган бетакрор ва ибратли футболчи сифатида клуб мухлисларининг қалбида мангу сақланиб қолади.
Унинг ўйини "Реал" ишқибозлари ва бутун дунё мухлисларини ўзига мафтун этди. Унинг мероси абадий яшайди", – деди Перес.

Аввалроқ 22 май куни Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячининг 2024/25 йилги мавсум якунида кетишини эълон қилганди. У 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг "қаймоқранглилар"ни тарк этади.



