

Унинг фикрича, Роналду терма жамоа учун Эйсебиодан кўра сезиларлироқ из қолдириб улгурди.
"Португалияда Эйсебиони қадрлашади ва халқ қаҳрамони сифатида тан олишади. Бироқ терма жамоамизнинг ҳақиқий тимсоли - Криштиану Роналдудир. Бу борада жуда узоқ бахслашиш мумкин. Бироқ факт фактлигича қолади. Айни вақтда Португалия деганда инсонлар ҳаёлига Эйсебио эмас, Роналду келади. Роналду терма жамоа сафида ёрқин из қолдириб улгурди", дея унинг сўзларидан AS иқтибос келтирмоқда.



