

"Бу дам олиш кунида Стоунс ўйнамайди. Қачон сафга қайтишини кузатамиз. Зинченко борасида нима дейиш мумкин? У яхши формада. Машғулотларда ёмон қатнашмади. Шунчаки унинг оёқ томири тортишиб қолди. Канселу дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У тайёр. Ўйлайманки, ундан нима истаётганимизни тушуниб турибди. У билан суҳбатлашамиз. Жоау видеотаҳлил ва машғулотлар давомида нима хоҳлаётганимизни тушунмоқда", - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" 25 август куни "Борнмут" меҳмони бўлади.



