"Пахтакор" - "Тракторсози": матбуот анжуманига таклиф этамиз

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016, 13:48
14 март душанба куни "Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани соат 14:00да меҳмонлар вакиллари иштирокида "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади. Кейин "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва футболчиси ОАВ саволларига жавоб қайтаради.

"Тракторсози" машғулоти "Пахтакор" стадионида соат 17:00да старт олади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ бўлади. 18:00да эса жамоамиз майдонга чиқиб келади.

Ўйин олди тадбирларига барча журналистларни таклиф этиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›