"Пахтакор" сотиб олган Шерзод Темировнинг трансфер нархи қанча?

Narzulla Saydullayev
18 дек 2020, 15:51
Бугун "Машъал" клуби ярим ҳимоячиси "Пахтакор"га трансфер қилингани ҳақида хабар бердик.

Футболчининг Муборак клуби билан 2021 йил охиригача мўлжалланган шартномаси бор эди. Шу боис "Пахтакор" Темиров учун "Машъал"га маълум миқдорида пул ўтказиб берди. Трансфер суммаси қанчалиги ошкор қилинмади.

Жаҳонга машҳур transfermarkt.de порталига кўра, Шерзод Темировнинг айни пайтдаги трансфер нархи 225 000 еврога тенг.


"Машъал" ярим ҳимоячиси “Пахтакор” жамоасига трансфер қилинди        


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia