

Самарқандда "Динамо" амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб, "Пахтакор" кетма-кет учинчи йил кубоксиз қоладиган бўлди. Ўтган йил жамоа чорак финалда "Навбаҳор"га ютқазганди. 2021 йилда эса "шерлар" финалда "Насаф"га имкониятни бой берганди.
2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" кубокни қўлга киритганди.



