"Пахтакор": "Бухоро" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
25 мар 2016, 14:25
"Пахтакор" 1 апрель куни "Бухоро" билан сафарда ўтадиган 3-тур ўйинига тайёргарликни давом эттиряпти.

Ҳошимов, Тожиев, Андреев, Соҳибов ва Сергеев терма жамоа сафида Баҳрайн билан учрашувда иштирок этиш учун терма ихтиёрида қолишган. Машарипов эса бугун "Пахтакор" машғулотларида қатнашиши кутилмоқда. Искандеров эса апрель ойи бошида жароҳатини тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш учун Сербияга жўнаб кетади. Қолган футболчилар эса ҳар кунги машғулотларда Нўъмон Ҳасанов бошчилигида ишлашмоқда. Олий лиганинг 3-турида жамоамиз "Бухоро" меҳмони бўлади. Сўнг Чемпионлар лигасида "Тракторсози" билан Табризда ўтадиган муҳим ўйин кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›