Пауло Дибала Мессига ўхшаса хурсанд бўлишини айтди

27 янв 2016, 02:36
"Ювентус"нинг аргентиналик ёш истеъдодли ҳужумчиси Пауло Дибала Лионель Мессининг ўйини унга ёқишини айтиб ўтди.


"Мессига ўхшаши мумкин бўлган футболчилар жуда кам топилади. Ўзимга келсак, доимо ўзимга ўхшашга ҳаракат қиламан. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қиляпман ва ўсишга ҳаракат қилмоқдаман. Месси даражасига чиқиш жуда қийин бўлади. Чунки Месси жуда кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Мен Лео билан шахсан таниш эмасман ва терма жамоа ҳам ҳали йўлларимиз кесишмаган. Агарда бироз бўлса ҳам Мессига ўхшасам, бундан албата хурсанд бўлардим", - дейди Дибала.


Дибала ушбу мавсум А Серияда жами 20та ўйин ўтказди ва рақиблари дарвозасини 12 маротаба ишғол этди. Шунингдек, Дибала жамоасининг 9та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tutto Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›