Патрик Клюйверт: "Ливерпуль"ни Англия чемпиони сифатида кўряпман"

15 апр 2019, 00:50
"Барселона" клубининг собиқ футболчиси Патрик Клюйверт "Ливерпуль" - "Челси" ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Ўйин жуда муросасиз ва шиддатли кечди. Учрашувнинг 51 ва 53-дақиқаларида Мане ҳамда Салаҳ киритган голлар мерсисайдликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. Учрашув якунланганидан сўнг Патрик қуйидагича изоҳ қолдирди: 

"Ливерпуль"ни Англия чемпиони сифатида кўряпман", дея Твиттер саҳифасида ёзди Клюйверт.

"Ливерпуль" 85 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб турибди. Ундан битта ўйин кам ўтказган "Манчестер Сити" ҳисобида 83 очко бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/PatrickKluivert

Сўнгги янгиликлар

Барча ›