"Париж" Беллингемга кўз тикди

Sherzod Nurmatov
4 дек 2025
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем январь ойидаёқ кетиши мумкин.

20 ёшли футболчининг "арилар" асосий таркибида доимий ўрни йўқ, шунинг учун миш-мишлар бир неча ойдан бери болалаб келмоқда. 

"Mirror Football"нинг хабар беришича, Франциянинг "Париж" клуби англиялик футболчини сотиб олмоқчи. "Боруссия"дагилар фақат ижара вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Аввалроқ Жоб Беллингемнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. Немис гранди уни ёз бошида "Сандерленд"дан 30 миллион евродан ортиққа сотиб олганди. Transfermarkt унинг ҳозирги қийматини айнан 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mirror Football