UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10"Ливерпул"нинг яна бир футболчиси мавсум якунига қадар сафдан чиқди...ми?!  0 20:45ПСЖнинг бўлажак мураббийи Бундеслигадан уч футболчи олиб келинишини истамоқда  3 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 0:1 LIVE. ОНЛАЙН  30 20:22Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этди  314 20:18"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 19:51"Торино" президенти Белоттининг нархини эълон қилди  4 19:30Венгер ва Фергюсон: энг яхши дўстлар  7 19:10Суперлига: 11-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди  6 19:07Давид Де Хеа мавсум ва Жозе Моуриньо ҳақида гапирди  4 18:55Хайнкес: "Бавария" Видаль учун ҳам курашади"  13 18:45"Бавария"нинг расмий машғулотидан фотогалерея  8 18:25Ёшлар лигаси. 8-тур. Барча ўйинлар якунланди  16 18:12Футболчилар ижтимоий тармоқларда  8 18:10Роналду Рэшфордга совға берди ФОТО  3 17:37"Пахтакор" - "Навбаҳор". Асосий таркиблар эълон қилинди  83

ЎзПФЛ вакиллари Андижонда очиқ мулоқот ўтказишди Янгиликлар

ЎзПФЛ вакиллари Андижонда очиқ мулоқот ўтказишди

Теглар :  Андижон
Маълумки, футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Тан олиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллионлар ўйинига бўлган эътибор сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Спортнинг биринчи рақамли турига айланиб борган футбол Республикамизда янада ривож топиб бормоқда. Шу жумладан мухислик даражаси ҳам юқори савияга чиқиб бораётгани хеч кимга сир эмас. Ишқибозларга яхши маълумки, ўтган ҳафтада ЎзПФЛ мухлислар билан ишловчи ходимлари водийга сафар уюштириб, супер лига ва про-лига жамоаларининг ишқибозлари билан учрашиб, бир қатор масалалар юзасидан кенгашиб олди.  

24 январь куни ЎФФ вакиллари “Андижон” ишқибозлар клуби аъзолари билан учрашди.  

Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, дастлаб “Андижон” футбол клуби қароргоҳидаги, анжуманлари залида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ЎзПФЛнинг мухлислар билан ишловчи ходими Фазлиддин Хожимуҳаммедов “Андижон” футбол клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисоломов, ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ҳамда кўплаб ашаддий мухлислар иштирок этди.  

 Очиқ мулоқотнинг кириш қисмида, ЎзПФЛнинг мухлислар билан ишловчи ходими Фазлиддин Хожимуҳаммедов сўз олиб, жумладан шундай деди:


 - Барчангизга яхши маълумки, Ўзбекистон футбол федерациясида янги раҳбарият иш бошлагач, мамлакатимизда миллион ўйини бўлмиш футболни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги лойихалар ва янгича иш услублари жорий қилинмоқда. Хусусан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан супер лига ва про-лигалари ташкил этилди. Унда иштирок этувчи клубларнинг ишқибозлари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказган холда, таклиф ва мулохазалар борасида кенгашиб олмоқдамиз. Шу кунгача “Қўқон-1912”, “Цементчи”, “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ишқибозлар клуби аъзолари билан кўришиб, ўзаро суҳбат ўтказдик. Мана бугун Андижондамиз. Андижонлик мухлисларнинг ўйин пайтида қай тариқа севимли жамоасини қўллаб-қувватлашини жуда кўп эшитганмиз. Баъзида ўзимиз бевосита гувоҳ бўлганмиз. Умуман олганда водийда халқ футболни жуда яхши кўради. Мақсадимиз ҳар бир вилоят ишқибозларини бирлаштириш ва мухлислик маданиятини янада юқори савияга олиб чиқиш эканлигини айтиб ўтмоқчиман. 2018 йилдан ЎзПФЛ томонидан мухлисларни стадионга қайтариш борасида бир қатор эътиборга молик ўзгаришлар қилиниши режалаштирилган. Хусусан, илгари учрашув бошланиш вақти кўпчиликнинг иш пайтига тўғри келиб қолган. Бу йил ушбу омилларни инобатга олиб, футбол федерациямиз раҳбарияти супер лига ва про-лига ўйинларининг кечки вақтда бошланишини регламентга киритиб ўтди. Ўйлайманки ушбу қарор барча ишқибозларимиз учун айни муддао бўлди.  

- Шунингдек мухлислар учун стадионда бир қатор қулайликлар яратилиши ҳам тасдиқланди. Энди ҳар бир стадионда ўйин кунлари егулик, салқин ичимликлари ва клуб атрибуткалари савдо дўконлари ишлаб туради.  
- Ишқибозлардан талаб қилинадиган энг муҳим нарса шуки – учрашув пайтида тартиб интизомга амал қилиниши, ўз жамоасини қизғин тарзда қўллаб-қувватлаш, футболчилар ва ҳакамлар шаънига куракда турмайдиган номаъқул сўзларни ишлатмасликдир. Ўйлайманки “Андижон”нинг ашаддий мухлислари бу борада ҳам мамлакатимизда етакчилардан бўла олади. Шу кунгача ҳеч кимга бир нимани вада қилмаганман. Вада қилиб, уддасидан чиқа олмагандан, яхшиси вада қилмасдан беминнат ёрдам берган афзал деб биламан. Имкон қадар бу йил барча вилоят мухлисларига бир хилда муносабатда бўлиб, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга харакат қиламиз. Шуни ҳам аълоҳида таъкидлаб ўтишни истардимк, бу йил Про-лигада иштирок этиши кутилаётган “Андижон” жамоаси ўз ишқибозларини ғалабалар билан хурсанд қилиб, келаси йил супер лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритишини тилакдошиман. Бундай мухлисларнинг севимли жамоаси албатта супер лигада иштирок этиш керак.    

 Шундан сўнг “Андижон” клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисоломов ҳам сўз олиб, қуйидагиларни таъкидлади.  
- Хурматли футбол ишқибозлари ўзингизга яхши маълумки, сўнгги пайтларда мамлакатимизда спортнинг футбол турини ривожлантириш бўйича янги лойихалар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг натижасида жойларда ўзига яраша ўсиш бўлаётганини кузатиш мумкин. Албатта Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти томонидан жорий этилаётган замонавий талаблар келгусида ҳам ўз самарасини бериб боради деган умиддамиз. Адашмасам, 2006 йилдан буён “Андижон”да ишқибозлар клуби етакчиси расмий равишда фаолият олиб боради. Ҳар йили ишқибозлар клубига аъзо бўлганларнинг рўйхати тузиб чиқилиб, уларни ўйинга киришга руҳсат берувчи бепул чипталар ва турли хил атрибуткалар билан таъминлаб борамиз. Ростини айтганда, Андижон халқи футболни жуда севади. Афсуски омадсизликлар туфайли жамоамиз Про-лигада иштирок этмоқда. Лекин ишонаманки, бу вақтинчалик холат. Насиб қилса бу йил жамоамизни яна кучлилар сафига олиб чиқиш мақсадида астойдил иш олиб борилмоқда. Мухлисларимизни бемалол айта оламанки, мамлакатимизда етакчилардан биридир. Гарчи ўтган йили “Андижон” жамоамиз биринчи лигада иштирок этган бўлсада, ишқибозлар ташрифи бўйича таққослаш керак бўлса, хатто айрим олий лига клубларидан юқори ўринда турди. Тушунаман, улар севимли жамоамизни супер лигада иштирок этишини жуда-жуда истамоқда. Биз энг аввало Андижон халқининг кайфияти учун ишлаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун аниқ иш режаси асосида фаолият олиб бормоқдамиз. ЎзПФЛнинг янги жорий этган талабномлари борасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Иложи борича стадионга келган томошабинларга янада қулайликларни яратиб берамиз. Бунинг учун чора тадбир ишлаб чиқиб, вилоятимиз ҳокими, клуб президентига тақдим этганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновдан футболимиз ривожи учун қаратаётган эътиборидан миннатдормиз. “Соғлом авлод” стадионимизда 2009-2010 йиллари савдо дўконларини ташкил этганмиз. Энди уни янада ривожлантириш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилади. Шунингдек хомийларимиз томонидан келиб тушадиган маблағ билан чекланиб қолмасдан, клуб ўз-ўзини молиявий томондан таъминлаши учун ҳам ҳозирда бир қатор маркетинг ишларини олиб бормоқдамиз.  

- Дарвоқе, шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, яқинда бош мураббийликка бошқа мутахассисни олиб келганмиз. Ҳозирда Элдор Сакаев бош мураббийлигидаги “Андижон” жамоамиз Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Пойтахтда жамоамиз машғулот ўтказиш билан бир қаторда, супер лига клублари билан ҳам синов-назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Умуман олганда чемпионатга юқори савияда тайёргарлик кўриш учун жамоага имкон қадар шароитларни яратиб бермоқдамиз. Албатта, бу йил таркибда жиддий ислоҳотлар олиб борилади. Шу боис селекция ишлари бўйича ҳам кенг кўламда ишлар кетмоқда. Шу кунгача супер лигада ўйнаган 7-8 нафар янги ўйинчилар таркибга келиб қўшилди. Ҳозир улар билан расман шартнома имзоламаганимиз сабабли, номларини оммага ошкор этмасдан турибмиз. Яқин орада таркибга янги келиб қўшилган футболчилар билан расмий келишувга эришилиб, битим имзоланади ва шундан сўнг оммавий ахборот воситаси орқали уларни таништириб борамиз – дейди Маъруфжон Жамолдинович.


 “Андижон” ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйичев ҳам табиийки очиқ мулоқот чоғида сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.  
- Ўзбекистон футбол федерациясининг раҳбарияти томонидан ишқибозлар билан ишлаш бўйича вакил сифатида  Фазлиддин Хожимуҳаммедов расман тасдиқланди. Эндиликда бу дўстимиз билан ҳамкорликда иш олиб бориб, мухлислик даражасини янада кўтариб борамиз деган умиддаман. Фазлиддин ҳар бир клуб ишқибозлари билан ишлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўйинларида юқори савияда ишқибозлик қилиш тарафдори эканлигини ўзаро суҳбат жараёнида айтиб ўтди. Шунингдек ишқибозлар клуби етакчиси ҳаммани бир мақсад йўлида жипслаштиришни ҳам мақсад қилган. Бу йўлда биз “Андижон” ишқибозлари ҳам албатта қўлдан келганича ёрдам берамиз. Бу йил ҳам ишқибозлар клубига аъзо бўлишни хоҳловчи мухлисларни хужжатлаштириб, рўйхатини тузиб чиқамиз. Улардан паспорт копия, 3х4 ҳажмдаги 2 дона фотосуръати, яшаш жойидан маълумотнома талаб этилади. Ишқибозлар клубига аъзо бўлганлар ҳар бир ўйинга бепул чипта ва футболка билан таъминланади. Улар билан ўйин чоғида, тартиб-интизомга қатъий амал қилиш, майдонга турли хил нарсарларни улоқтирмаслик ва юқори савияда мухлислик қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади. Келаси йил насиб қилса супер лигада иштирок этсак, жамоамиз раҳбарияти томонидан ишқибозлар клубига ҳам қулайликлар янада кучайтирилади. Ҳозирда ашаддий мухлислар учун жамоамиз рамзи туширилган футболкаларга буюртма берганмиз. Яқинда мухлислар клуби аъзолари йиғилиб, янги ғоялар бўйича кенгашиб олдик. Чемпионат бошланса бир қатор янгиликларга қўл уриш арафасидамиз. “Андижон”га янги мавсумда омад тилаймиз.  


Шунингдек тадбирга ташриф буюрган  яна бир қатор мухлислар ўзларини қизиқтирган саволлар ва айрим таклифлар юзасидан мурожаат қилди.  
Тадбирнинг иккинчи қисми “Андижон” жамоасининг уй стадиони бўлмиш “Соғлом авлод” ўйиноҳида кечди. У ерда ишқибозлар клуби аъзолари бир қатор чиқишлари билан ЎФФ вакилларига Андижонда мухлислик савияси юқори даражада эканлигини кўрсатиб берди.  

 Шу тариқа тадбир кўтаринки руҳда якунланди. Тошкентдан ташриф буюрган меҳмонларга хурмат ва эхтиром кўрсатилган холда, манзилига кузатиб қўйилди.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. Салaҳ ва Фирмино “Рома”ни нокаутга учратди ЕЧЛ. Салaҳ ва Фирмино “Рома”ни нокаутга учратди
Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида Клопп...  424
Суперлига. “Бухоро” автогол эвазига “Қизилқум”ни мағлуб этди Суперлига. “Бухоро” автогол эвазига “Қизилқум”ни мағлуб этди
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қизилқум” учрашуви...  182
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг