UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  0 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  75 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  14 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози Янгиликлар

"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози

Испания олимпия терма жамоаси бош мураббийи Сантьяго Дения Санчес Ўзбекистонга қарши (2:1) ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади. Асосийси, мақсадимизга эришдик, лекин жуда қийин ўйин бўлди ва энди яхшиланиш вақти келди. Футболчиларга тўлиқ маълумотни аниқ қилиб етказишим керак.

Тўпга тинимсиз эгалик қилишимиз, шу билан бирга, тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. 

Танаффусда футболчиларга тўпни майдонда тезроқ ҳаракатлантиришни уқтирдим. Буни устида ишлашимиз лозим. Шуни тўғри йўлга қўя олсак, ғалаба биз томонда бўлади.

Абель, Миранда ва Серхио ҳақида нима дея оламан? Уларда катта тажриба бор, аммо уларга алоҳида ёндашишни хоҳламайман, чунки бу жамоавий ўйин. Улар яхши жамоадош, жамоани олдинга етаклай олишади, шуниси муҳим.

Кубарсининг алмаштирилиши тактика билан боғлиқ. 

Пенальтидан кейинги менталитет? Чемпион бўлиш учун муваффақиятсизлик ва бир қанча хатолар ҳам керак. 

Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мусобақага энг яхши ҳакамлар жалб қилинган. VAR'га келсак, у баъзида сизга қарши қарорлар қабул қилади, баъзида эса сизнинг фойдангизга", – деди Санчес.

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика