UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози Янгиликлар

"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози

Испания олимпия терма жамоаси бош мураббийи Сантьяго Дения Санчес Ўзбекистонга қарши (2:1) ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади. Асосийси, мақсадимизга эришдик, лекин жуда қийин ўйин бўлди ва энди яхшиланиш вақти келди. Футболчиларга тўлиқ маълумотни аниқ қилиб етказишим керак.

Тўпга тинимсиз эгалик қилишимиз, шу билан бирга, тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. 

Танаффусда футболчиларга тўпни майдонда тезроқ ҳаракатлантиришни уқтирдим. Буни устида ишлашимиз лозим. Шуни тўғри йўлга қўя олсак, ғалаба биз томонда бўлади.

Абель, Миранда ва Серхио ҳақида нима дея оламан? Уларда катта тажриба бор, аммо уларга алоҳида ёндашишни хоҳламайман, чунки бу жамоавий ўйин. Улар яхши жамоадош, жамоани олдинга етаклай олишади, шуниси муҳим.

Кубарсининг алмаштирилиши тактика билан боғлиқ. 

Пенальтидан кейинги менталитет? Чемпион бўлиш учун муваффақиятсизлик ва бир қанча хатолар ҳам керак. 

Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мусобақага энг яхши ҳакамлар жалб қилинган. VAR'га келсак, у баъзида сизга қарши қарорлар қабул қилади, баъзида эса сизнинг фойдангизга", – деди Санчес.

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика