Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги гуруҳдоши Австралия Мексика билан ўйнайди
17 авг 2023 12:07
Янгиликлар
Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги гуруҳдоши Австралия Мексика билан ўйнайди
Австралия терма жамоаси ҳам сентябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида АҚШга боради.
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақиби Австралия терма жамоаси 9 сентябрь куни Мексика билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳс АҚШнинг Техас штатининг Арлингтонг шаҳрида жойлашган "АТ&Т" стадионида бўлиб ўтади.
Октябрь ойида эса Грэм Арнольд бошчилигидаги "соккерузлар" Лондонда Англия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида АҚШ ва Мексика билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Австралия билан Осиё кубогининг 3-турида, 22 январь куни тўқнаш келамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар