UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  1 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  124 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилади.
Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овозлар 2013 йил 5 декабрь, пайшанба куни, соат 18:00гача қабул қилинади. Овоз бериш жараёнида 2013 йил давомида мусобақалар учун ЎФФда аккредитациядан ўтган барча ОАВ ҳодимлари ва журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Таъкидлаш жоиз, сўровномада иштирок этиши мумкин бўлган барча ОАВ ҳодимлари ва журналистлар Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийларга овоз беришлари мумкин бўлади. ОАВ ходимлари овоз бериш жараёнида уч нафар футболчи ва уч нафар мураббийга кетма-кетлик тартиби бўйича овоз беришлари мумкин.

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:
 1-ўрин учун – 3 балл
 2-ўрин учун – 2 балл
 3-ўрин учун – 1 балл

ОАВ ходимлари ўз овозларини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари лозим. Овозлар 2013 йилнинг 5 декабрь кунигача қабул қилинади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика