Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади

Sherzod Nurmatov
10 фев 2026
31 ёшли мураббий Сергей Смородин "Красава" жамоаси мураббийлар штабига қўшилди.

Ўзбекистонлик мутахассис жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлади.

Смородин бунга қадар "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Андижон" тизимида ишлаган, шунингдек, Мальдив ороллари ва Украина клубларида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, "Красава" жамоаси эгаси Евгений Савин ҳисобланади. Куни кеча жамоага машҳур футболчи "Реал", "Валенсия" ва "Севилья" собиқ футболчиси Денис Черишев ҳам қўшилди. 

"Красава Эни Ипсонас" жамоаси айни пайтда чемпионатда 12-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: krasavafc.com