Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ клубига ўтди

Iskandarov Abdulaziz
4 фев 2026, 11:16
Ироқ чемпионатида тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага кўпайди.

Ўтган мавсумда "Қўқон-1912" либосида тўп тепган ҳужумчи Жасур Холтўраев Ироқнинг "Ал Нажаф" клубига ўтди. 28 ёшли форвард 2025 йил Суперлигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. У фаолияти давомида "Шўртан", "Сурхон", "Металлург", "Қизилқум", "Бухоро" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Маълумот учун, айни пайтда Ироқда Шерзод Темиров, Марлен Чобанов, Мурод Бобожонов, Бахтиёр Қосимов, Жамолиддин Ҳикматов ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: mnbr_najaf