Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги учрашувга тайинлов олди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2024, 12:12
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқич баҳслари тез орада старт олади.

Ғарб минтақаси 1-тури доирасида "Ал Вакра" жамоаси "Тракторсози" клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси иш олиб боради. Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида қайд этилган бўлса, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Шунингдек, Азиз Асимов захира ҳаками вазифасини бажаради:

Осиё Чемпионлар Лигаси-2 | Гуруҳ босқичи, 1-тур

"Ал Вакра" – "Тракторсози"

18.09.2024 | 21:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Азиз Асимов


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази