Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади

Khoja
1 авг 2024, 10:28
ФИФА ҳакамлар бўлими олимпия ўйинларининг чорак финалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Чорак финалнинг марказий учрашуви ҳисобланмиш Франция — Аргентина баҳсида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Вакилларимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!

Мазкур баҳс 2 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia