UZ

18 сен 22:52
Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди

2013 йилнинг сентябрь ҳамда октябрь ойларида Осиёниг бир қатор мамлакатида 2014 йили бўлиб ўтадиган U-16 ҳамда U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК ушбу ўйинларга ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни ҳам жалб этди.
U-16 ва U-19 ОЧ саралаш баҳсларида ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлардан ташқари ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳамда ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифовлар комиссарлик қиладилар. Жумладан, Санжар Ризаев 21-29 сентябрь кунлари Кувайт мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларига комиссар сифатида жалб этилган бўлса, Олим Арифов 25-29 сентябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-16 ОЧ саралаш «D» гуруҳи ўйинларида комиссарлик қилади.

Ўзбекистонлик назоратчи ҳакам, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев 8-12 октябрь кунлари Хитойнинг Жечианг шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «I» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда мезбон - Хитойдан ташқари Япония, Малайзия ва Макао ҳам иштирок этади.

Бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов 4-12 октябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «В» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда финал босқичи йўлланмаси учун Иордания, БАА, Яман, Мальдив ва Афғонистон кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов U-19 ОЧ «С» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. 8-12 октябрь кунлари Ироқнинг Арбил шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларга таклиф этилган бош ҳакамлар орасида, маълумот учун, туркманистонлик Чоримурод Қурбонов ҳам бор. Ушбу саралаш гуруҳида, Ироқдан ташқари, Кувайт, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари ҳам иштирок этади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  86
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: