Ўзбекистонлик дарвозабондан гол ўтказган кореялик футболчи жазоланди

Narzulla Saydullayev
4 ноя 2016, 17:22
ОФК КХДР футбол ассоциацияси, ўсмирлар терма жамоаси устози ва дарвозабонини жазолади.

U-16 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Ўзбекистон - КХДР учрашувини кўриб чиққан ОФК қуйидагиларни қабул қилди:

КХДР Футбол ассоциациясини 20 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Мамалакат ёшлар терма жамоаси 2018 йилги U-19 Осиё чемпионатидан четлатилди.

КХДР U-16 Терма жамоаси бош мураббийи Юнг Жонг Су 5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У 12 ойга барча мусобақалардан четлатилди.

КХДР U-16 терма жамоаси дарвозабони Жанг Паек Хо 1 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У 12 ойга барча мусобақалардан четлатилди.

КХДР U-19 терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида ҳам иштирок этмайди.

Юқорида жазоланган мураббий ва дарвозабон 2017 йилда Ҳиндистонда ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмайди.


Ушбу ўйинда урилган голни томоша қилинг.

TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›