Ўзбекистонда бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган Миробидова ЖЧда ишлайди

Sherzod Nurmatov
10 окт 2022, 15:44
Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати учрашувини бошқариб борадилар.

Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Марокаш — Бразилия баҳсида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди. Учрашувда Эдита Мирабидова бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга яна бир ватандошимиз Кристина Середа ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади.

Мазкур ўйин 11 октябрь куни соат 16:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эдита Миробидовага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 8 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›