UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди

27 май куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари иштирокидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
24 май куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Ироқ ёшлари сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонишганди.

Жавоб учрашувида ҳисоб 9-дақиқада очилди. Жалолиддин Машарипов чап қанотдан тўпни очилиб бораётган Аббос Махсталиевга узатди. Аббос эса жарима майдонига кириб кучли зарба берди, дарвозабон бу вазиятда ожиз қолди - 1:0.
 
15-дақиқада Бурҳон Жума ўз жарима майдони ичида Тохир Шамсиддиновни йиқитгани учун ҳакам Ироқ дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини эса Жалолиддин Машарипов амалга оширди. Унинг зарбасини Сақр Ажил маҳорат кўрсатиб қайтарди.

77-дақиқада захирадан майдонга тушганлар ўзларини кўрсатишди. Муҳсин Убайдуллаев чап қанотдан очилаётган Диёр Туроповни "кўра олди". Диёр эса жарима майдони ичига кириб бориб бир рақибни алдади ва ўнг оёғи билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди ва ёшларимиз иккинчи ўйинда Ироқни мағлуб этишди.
 

Ўзбекистон (U-20) - Ироқ (U-20) 2:0 (1:0)

Ҳакамлар
: Мурод Муҳаммедов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов, Вадим Агишев (барчаси Ўзбекистон)

Голлар: Аббос Махсталиев 9, - 1:0. Диёр Туропов 77, - 2:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов 16 (дарвозабон)

Ўзбекистон (U-20): 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Максимилян Фомин, 2.Тохир Шамсиддинов (14.Камрон Кападзе, 84), 7.Владимир Козак (22.Муҳсин Убайдуллаев, 55), 18.Сардор Собирхўжаев (23.Азамат Абдуллаев, 87), 17.Игорь Сергеев (15.Тимур Ҳакимов, 72), 6.Аббос Махсталиев, 8.Жалолиддин Машарипов (20.Диёр Туропов, 46), 10.Жамшид Искандеров (11.Абдулазиз Юсупов, 59).

Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 21.Баҳодир Мирсоатов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 13.Нурбек Нуриддинов, 16.Нодир Саноқулов, 19.Забиҳилло Ўринбоев.

Ироқ (U-20): 30.Сақр Ажил, 2.Фадл Моқад (26.Маҳди Ҳамил, 50), 3.Бурҳон Жума, 4.Саад Надеқ, 6.Али Фаёз (8.Каррар Али, 80), 12.Али Муҳаммад Ала Ала, 13.Али Қосим (9.Амар Ал Абд Ҳуссин, 73), 14.Али Ҳусни (36.Али Финди, 52), 19.Мустафо Надим, 20.Ҳассан Нмуд (7.Жавад Хадим, 58), 37.Ҳуссайин Абд Али Воҳид (27.Амжед Волид, 37).

Захира: 40.Фаҳад Далиб, 10.Муҳаммад Шавкан, 17.Амар Ҳадим, 33.Али Ёсин, 35.Муҳаммад Робад,38.Ҳайдар Абед Ал Илаҳ, 39.Инаб Ҳадим.

Огоҳлантиришлар: Бурҳон Жума 15, Сардор Раҳмонов 19,  Саад Надеқ  70, Тохир Шамсиддинов 79,  Амар Ал Абд Ҳуссин  79.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика