UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  2 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  7 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўйиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  2 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5

Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди Янгиликлар

Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин. 

 

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм. 

 

Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта ҳарид қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз,  ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.  

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика