Ўзбекистон - Яман. Ўйин ҳакамлари Тошкентда

Narzulla Saydullayev
2 сен 2015
Эртага Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Яман учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками — Ли Мин Ху бўлса, унга қанотларда Чой Мин Бйонг ҳамда Ким Юн Га ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Чоримурод Қурбонов (Туркманистон). Учрашув назоратчиси Муҳаммад  Ҳамад Алсовайл (Саудия Арабистони). Комиссар — Аҳмад Шаҳир (Малдив).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia