Ўзбекистон - Уммон учрашувлари учун чипталар 7-10 минг сўмдан сотилади

Narzulla Saydullayev
16 май 2014, 10:42
Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги 27 ва 29 майга белгиланган ўртоқлик учрашувларининг ҳар иккиси ҳам 19:00 да бошланади.
Терма жамоалар маркази 27 май куни Уммон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиладиган Олмалиқдаги стадионни инспекция қилиб қайтди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

27 май куни 10 минг кишига мўлжалланган стадионда ўтказиладиган Ўзбекистон - Уммон ўртоқлик ўйинининг чипталари 7 ва 10 минг сўмдан сотилади.

29 май куни 19:00да "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Уммон ўртоқлик учрашувининг чипталари 7 ва 10 минг сўмдан қилиб белгиланди.

ЎФФ матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia