UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3

Ўзбекистон U20 кундалигидан Янгиликлар

Ўзбекистон U20 кундалигидан

6 июль, шанба. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларини бугун Францияга қарши жуда ва жуда муҳим ўйин кутиб турибди.

Йигитлар ҳали уйғонишгани йўқ. Трабзонда соат ҳали 9:00 бўлгани йўқ.

Футбочлиларимизни, ўйингача, бир қатор қизиқ нарсалар кутиб тургани аниқ.

Масалан, терма жамоа бош мураббийи томонидан ташкил этилган сўровнома. Унда шундай дейилади:

«6 июль куни ғалаба қозонганлар 14 июль куни уйга кетишади. Биз шуни хоҳлаймизми? 12 июль куни эса Жамшид Искандеровнинг гипсини ечамиз ва 13 июль куни Истанбулда бўладиган ўйин охирида майдонга туширамиз. Хоҳласам тушираман!

Мусаев А.»


Ушбу фикрни қўллаб-қувватлаб, ҳозирча икки киши имзо чеккан. Охир-оқибат терма жамоа шифокори ҳам шу фикрга қўшилса керак.

Хўш, бундан ташқари, терма жамоамизнинг массажчи-шифокори Василий Фёдорович (Кишкин)дан навбатдаги ажойиб плакат (деворий газета). Бу ерда биз ортиқча бир сўз қўша олмаймиз:

Бугун бутун терма жамоа – мураббийлар штабию, футболчилар, техник ходимлари раҳбарлар – ҳамма-ҳаммаси бир мақсад йўлида – бугунги куннинг иккинчи ярми учун мўлжалланган режаларимиз ўзгармаслиги учун бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилади. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Шунда ҳамма хурсанд бўлади: футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, делегация аъзолари, раҳбарлар… охир-оқибат, 30 миллион кишилик халқимиз!

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНГ, УНГА ОМАД ТИЛАНГ ВА ТЕРМА ЖАМОАМИЗГА ИШОНИНГ!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика