UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  190 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  72 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, 24 июль куни Францияда ёзги Олимпия ўйинлари бошланади.

Бугун тонгда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Олимпиадага сўнгги тайёргарликни олиб бориш учун Франциянинг Ницца шаҳрига жўнаб кетди. Дастлаб Ницца шаҳрида йиғин ва 15 июль куни Гвинеяга қарши, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоа Олимпиада баҳсларидаги юришини бошлаш учун Парижга йўл олади.


Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этувчи якуний таркиби: 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик").

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Асадбек Раҳимжонов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат", Қозоғистон).

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Беҳруз Асқаров ("Пахтакор"), Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Иброҳим Ибрагимов ("Пахтакор"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин", Россия).

Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Алишер Одилов ("Олимпик"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Ҳусайин Норчаев ("Нефтчи").


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика