UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  3 17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  8 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  5 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  15 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48

Осиё чемпионати саралашини йирик ғалаба билан бошладик. Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:3 Янгиликлар

Осиё чемпионати саралашини йирик ғалаба билан бошладик. Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:3

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ҳиндистон U-23 терма жамоаси билан ўйнади.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



ЎЙИН ТУГАДИ! Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3

90+2. ЗАРБА! Остон Ўруновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади

88. ЗАРБАААААААААААААААА! Комал Таталнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди 



82. ГООООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов ҳисобни йириклаштирди 0:3!

79. ГООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов жарима майдони ичида шериклари узатган тўпни осонгина дарвозага жойлаб қўйди - 0:2


68. Бобир Абдихолиқов ва Жасурбек Яхшибоев тушгач ҳужумларимиз сони кескин ошди

66. Вакилларимиз ташаббусни қўлга олишди. Кетма кет учта ҳужум қилдик

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Жасурбек Яхшибоев тушди

57. Хавфли вазият! Миржаҳон Мираҳмадов бирга бир вазиятга чиқишга уринди, аммо дарвозабон ундан чаққонроқ ҳаракат қилди



55. Ўзгариш. Ҳиндистон. Раҳул Канноли Правин ўрнига Комал Татал тушди

52. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азизбек Омонов ўрнига Бобир Абдихолиқов тушди

47. Иккинчи таймни Ҳиндистон ҳужумкор тарзда бошлади. Бу янгилик эмас, дастлабки 45 дақиқада ҳам рақиблар жуда фаол ўйнашди

46. Иккинчи тайм бошланди




45. Биринчи тайм тугади.

45. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ! Пенальтидан ҳисобни очди 0:1! 



44. Пенальти! Илҳом Алижонов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва пенальти ишлади! 

42. ЗАРБА! Ислом Қобилов бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!



41. Ислом Кенжабоев жуда кўп финт ишлатиб юбормоқда

40. Биринчи таймда ҳисобни очиб олиш керак

35. Бизнинг йигитлар негадир ҳужумга ўтишда қийналишмоқда

30. Кўпчилик томонидан аутсайдер сифатида қаралган Ҳиндистон дастлабки ярим соатда жуда эркин ўйнамоқда

23. Ҳужумчимиз Миржаҳон Мираҳмадов икки марта кетма кет яхши вазиятдан фойдалана олмади



19. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳозир Ҳиндистон терма жамоаси ҳисобни очиш учун 100 фоизли имкониятга эга бўлди. Раҳул Конноли бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!

13. ЗАРБАААААААААА! Ҳиндистондан яна бир хавфли ҳужум, Раҳул Конноли томонидан узатилган тўпни Умиджон Эргашев қайтарди

12. Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди, аммо самара бўлгани йўқ.



10. ЗАРБА! Ислом Кенжабоев зарба берди, ноаниқ! 

7. ЗАРБААААААААААААААА! Сал қолса Ҳиндистон ҳисобни очиши мумкин эди! Анирут Тапа жарима майдониимиз ичида дарвозага зарба берди, яхшиямки Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди!

5. Дилшод Саитов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Ҳиндистон давлат мадҳияси янграмоқда

- Икки жамоа майдонга тушиб келди.

- Ўйин соат 17:00да бошланади. 



Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3 LIVE

Бош ҳакам: Аҳмад Ал Каф (Уммон)

Голлар: Исломжон Қобилов 45 пенальти, - 0:1. Бобир Абдихолиқов 79, - 0:2. Бобир Абдихолиқов 83, - 0:3.

Ҳиндистон: 1.Дираж Сингх, 3.Анвар Али, 4.Голуи Сартак, 7.Анируд Тапа, 8.Винит Раи (C), 9.Даниэль Лалхлимпуия, 12.Абдул Сахал, 17.Раҳул Канноли Правин (11.Комал Татал, 55), 19.Лаллианзуала Чангте, 21.Гаурав Бора, 22.Нишу Кумар (2.Асиш Раи, 86).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов (C), 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов (Ойбек Бозоров, 80), 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (9.Жасурбек Яхшибоев, 64), 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов (10.Бобир Абдихолиқов, 52), 19.Илҳомжон Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика