Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди
Iskandarov Abdulaziz
22 янв 2025, 10:05
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатарда ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти.
Бугун вакилларимиз мазкур йиғин доирасида Қатар U-20 терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашади. Беллашув "Гранд Ҳамад" стадионида Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.