Ўзбекистон U-19 Хитойдаги мусобақада иккита ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
10 сен 2015, 16:34
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз 7 сентябрь куни Хитойга қарши ўйнади. Ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 

9 сентябрда эса Сурия 3:1 ҳисобида таслим қилинди. 

Энди вакилларимиз эртага, 11 сентябрь куни Япония ёшларига қарши сўнгги учрашувни ўтказишади. 

Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›